18 апрелдан карантин қоидалари янада кучайтирилади

Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигида бўлиб ўтаётган коронавирусга қарши кураш комиссиясининг кенгайтирилган йиғилишида карантин қоидалари кучайтирилиши маълум қилинди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар берди.


Хабарга кўра, назорат кучайтирилиб, 18 апрелдан қуйидаги чекловлар ўрнатилади:

  • барча таълим муассасаларида касалланиш ҳолати аниқланган тақдирда, уларда ўқишни зудлик билан тўхтатилиб, 2 ҳафтага карантинга олинади;
  • карантин назорати, жарималар кучайтирилади;
  • умумий овқатланиш муассасаларида ўриндиқлар 50 фоизгача чекланади, лекин 100 кишидан ошмаслиги назорат қилинади;
  • автобусларда ўриндиқлар 50 фоизгача чекланади, автобуслар сони кўпайтирилади;
  • 1 майдан ёпиқ маданий тадбирлар тўхтатилади;
  • кўчма бригадалар яратилади;
  • дорилар захираси яратилади.

Янгиликлар