Тошкента мастурбация қилган таксист устидан ариза берган ёловчи қиздан, милицияси ходими бокиралик гувоҳномасини талаб қилди

Аввалроқ «Teznews.uz» нашри йўловчи кўз ўнгида мастурбация билан шуғулланган такси ҳайдовчиси 5 суткага ҳибсга олингани ҳақида хабар берган эди. «Nemolchi.uz» лойиҳасининг хабар беришича, суд жараёнидан кейин милицияси ходими қиздан бокиралик гувоҳномасини олиб келишни талаб қилган.

Маълумотларга кўра, суд жараёнидан сўнг айбланувчининг онаси жабрланувчи кизнинг ўзи бундай хатти-ҳаракатларни қўзғатганини айтиб, қизни ҳақоратлаб айблаган.

Шундан сўнг, жабрланувчи қиз ҳайдовчининг онаси устидан ҳам ҳақорат юзасидан ариза берган.

Бунга жавобан ҳайдовчининг онаси қизни такрор камсита бошлаб, қиздан бокиралик ҳақидаги гувоҳномани талаб қилган. Шундан сўнг туман ички ишлар бўлими ходими аёлга талабларининг ноўринлигини тушунтириш ўрнига жабрланувчига қўнғироқ қилиб, шундай маълумотнома олиб келиши кераклигини айтган. Бундан ташқари, жабрланувчининг сўзларига кўра, у қиздан аризани қайтариб олишни сўраган, — деб ёзилади «Nemolchi.uz» лойиҳасида.

Янгиликлар