Ўзбекистонда фуқаро йўл ҳаракати қоидабузарликларини видеога олгани учун 30 млн сўмдан ортиқ даромадни қолга киритди
Тошкентлик фуқаро йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик ҳақидаги маълумотларни тегишли органларга узатгани учун 30 миллион сўмдан ортиқ пул ишлаб олганини маълум қилди.
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида фуқаро 2021 йилдан буён 2 мингдан ортиқ қоидабузарлик видеоларини юбориш учун маҳсус платформадан фаол фойдалангани ҳақида хабар берди.
«E-Jarima.uz» сайтига киритган қонунбузарликларимнинг кичик статистикаси: 2021 йилда тўловлар сони 11,5 минг сўмни ташкил этган бўлса, ҳозир ўртача 17 минг сўмни ташкил этади. Натижада 14 мингни 2 150 га кўпайтирилса, 30 миллион сўм ташкил этади, бу йилига 10 миллионlдан тогри келади, — деб таъкидлади у.
Эркакнинг айтишича, у одамларнинг ортиқча гап-сўзларидан қўрқмайди. Бунинг ўрнига у йўл ҳаракати қоидаларини яҳшилаб ўрганишни таклиф қилади.