Ўзбекистонда енгил тан жароҳати етказиш энди жиноий жавобгарликка тортилмайди

Сенатнинг cуд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг жиноят ва маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш киритиш ҳақидаги қонун кўриб чиқилди, — бу хақда парламент юқори палатасининг ахборот хизмати хабар берди.

Мазкур қонун доирасида Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига биноан соғлиғининг қисқа муддатли ёмонлашишига олиб келмаган ва баданга енгил шикаст етказиш билан боғлиқ холатлар жиноий жазодан истисно қилинади.

Сенаторларнинг таъкидлашича, янги қонун маъмурий ҳуқуқбузарлик тоифасига ўтказилиб, инсон ҳуқуқларини янада ишончли ҳимоя қилишга хизмат қилади.

Янгиликлар