Ўзбекистонда янги ташкил этилган 2 та вазирликда қанча ходим ишлаши белгиланди

Президентнинг «Туризм, маданий мерос ва спорт соҳаларида давлат бошқарувини такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони эълон қилинди.

Ушбу фармонга биноан янги ёндашувлар асосида туризм ва спорт соҳаларидаги бошқарув сифатини янада ошириш мақсадида:

  • Туризм ва спорт вазирлиги негизида Туризм ва маданий мерос вазирлиги;
  • Спортни ривожлантириш вазирлиги ташкил этилиши ҳамда бу вазирликларнинг йўналишлари белгиланди.

Шунингдек, эндиликда бош вазир ўринбосари — туризм ва спорт вазири лавозими бош вазир ўринбосари — туризм ва маданий мерос вазири лавозими этиб қайта номланади.

Бундан ташқари, янги вазирик — Туризм ва маданий мерос вазирлиги тизимида неча нафар ходим ишлаши белгиланди. Унга кўра, вазирлик марказий аппаратининг бошқарув ходимлари чекланган сони 84 нафар, вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари бошқарув ходимларининг чекланган сони эса 386 нафар этиб кўрсатилган.

Спортни ривожлантириш вазирлигида ҳам ходимлар сони бўйича маълумот берилган. Таъкидланишича, вазирлик марказий аппаратининг бошқарув ходимлари чекланган сони 76 нафар, вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари бошқарув ходимларининг чекланган сони 594 нафар этиб белгиланган.

Янгиликлар