Япония тез орада коинотга биринчи ёғочли сунъий йўлдош учирмоқчи
Японияда тарихда биринчи ёғоч сунъий йўлдош пайдо булди, у тез орада коинотга учирилади. Мутахассислар LignoSat деб номланган сунъий йўлдош устида деярли 4 йил давомида иш олиб боришган. Бу ҳақда «Kioto» университети маълум қилган.
«Kioto» университети ва «Sumitomo Foresty» ўрмон хўжалиги корпорациясининг қўшма тадқиқот гуруҳи ёғоч сунъий йўлдошни 2020 йил апрель ойидан бошлаб ясашни бошлаган, – деб айтилган баёнотда.
Ушбу сунъий йўлдошнинг асосий хусусияти унинг атроф-муҳитга зарар келтирмаслигидир. Чунки оғирлиги бор-йўғи 1 кг бўлган LignoSat, ёғоч тузилиши туфайли миссиясини якунлаб, ерга қайтганида бутунлай ёниб кетади. У куб шаклида булиб, марказий девори 10 см, қалинлиги эса 4 дан 5,5 мм гача. Бундан ташқари, унинг алюминийдан ясалган бир нечта эшиклар мавжуд.
Сунъий йўлдош япон технологияси бўйича қуёш батареялари билан жиҳозланиб ортиқча ёпиштирувчи воситаларсиз ясалган, шу туфайли ёғочни қайта ишлаш мумкин булган. Япониялик муҳандислар сунъий йўлдош синовдан ўтганини таъкидламоқда. SpaceX бу йил уни учиришни режалаштирганини маълум қилган.