Тошкентда эркак аёл кишини уриб, терговдан қочиб кетди: унга қидирув эълон қилинди

Ижтимоий тармоқларда эркак аёлни шафқатсизларча ураётгани тасвирланган видеоролик тарқалди.

Тошкент шаҳар ИИБ Repost.uz’га хабар беришича, ҳодиса 28 февраль куни соат 14:00 да Олмазор туманида содир бўлган. Видеода 36 ёшли О.Д. ва 31 ёшли К.П. акс эттирилган.

Суд-тиббиёт экспертизаси хулосасига кўра, эркак аёлга «енгил тан жароҳати» етказган.

Жиноят кодексининг 109 моддаси 2 бандига кўра (қасддан енгил тан жароҳати етказиш), жиноят иши қўзғатилди.

Идорада гумонланувчи терговдан яширинганини маълум қилишди. Айни дамда қидирув эълон қилинган. Эркак ҳақида қандайдир маълумотга эга фуқаролар ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилишлари мумкин.

Янгиликлар