Маҳаллий вакиллик ва ижроия ҳокимияти органларининг ер участкалари бериш ҳақидаги қарорлари йиллар кесимида хатловдан ўтказилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг «Ер участкаларидан фойдаланишда давлат назорати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида белгиланган.
Ер участкалари бериш ҳақидаги қарорлари қуйидаги график асосида хатловдан ўтказилади:
2022 йил 1 майгача – 2016–2021 йилларда қабул қилинган қарорлар;
2022 йил 1 августгача – 2006–2015 йилларда қабул қилинган қарорлар;
2023 йил 1 январгача – 2006 йилгача қабул қилинган қарорлар.
Қарорга кўра:
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги экин ерларидан оқилона ва самарали фойдаланилиши, режадаги экинларнинг экилиши ва парваришланиши аҳволи бўйича ҳар чоракда камида бир маротаба мониторинг ўтказади;
Кадастр агентлиги барча турдаги ер участкалари ҳамда бино-иншоотларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказмаслик ҳолатларини аниқлаш, ер участкаларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олинишига ва чегараларини ўзбошимчалик билан ўзгартиришга йўл қўймаслик чораларини кўради.