Алишер Усмонов йил бошидан буён қанча маблағ йўқотгани маълум бўлди

Россиялик олигархларнинг умумий бойлиги 2022 йил бошидан бери 50,1 миллиард долларга камайди. Алишер Усмоновнинг ундаги ҳиссаси 1,5 миллиард долларни ташкил қилади.

Маълум бўлишича, йўқотишлар бўйича Усмонов («Металлоинвест», «Мегафон») бешинчи ўринни эгаллаган. Жумладан, миллиардернинг бойлиги йил бошидан буён 1,5 миллиард долларга камайган, ҳозир эса 19,8 миллиард долларни ташкил қилади.

Россиялик миллиардерлар ичида «Лукойл»нинг шерик эгаси Вагит Алекперов катта йўқотишга учраган, жумладан, унинг бойлиги 17,4 миллиард долларга камайган. Ҳозирда Россиянинг энг бой одами «Норникел» компаниясининг асосий эгаларидан бири Владимир Потанин бўлиб, у 1,47 миллиард долларга қашшоқлашган. Ҳозирда унинг бойлиги 29,4 миллиард долларни ташкил этади.

Рейтингда тўртинчи ўрин НЛМК (пўлат компанияси) бенефициари Владимир Лисинга тегишли бўлиб, унинг бойлиги 4,97 миллиард долларга қисқариб, 23 миллиард долларни ташкил қилмоқда. Роман Абрамович эса 3,6 миллиард доллар йўқотган ва капитали 14,4 миллиард долларга етган. Шу тариқа у тўққизинчи ўринни эгаллаган.

Янгиликлар