Самарқандда кучли ёмғир сабаб кўприк чўкиб қолди

28 март куни кучли ёмғир сабаб Пахтачидаги кўприк чўкиб қолди. Бу ҳақда Qalampir хабар берди.

Фото: Qalampir

Маълум бўлишича, Ўзбекистон бўйлаб кучли ёмғир ёғиши Самарқанд вилояти Пахтачи туманининг асосий кўчаларидан бири 4 К 560 «Болтали — Боғолони — Зиёвуддин» автомобиль йўлининг 12-13 километри оралиғидаги зовур кўприги талофат кўрган.

Қайд этилишича, ушбу кўприкдан автомобиллар ва пиёдаларнинг ҳам ўтиши тақиқланади.

Шунингдек, 4 Р 185 «М-37 автомобиль йўлидан Қарнабота қишлоғига кириш», 4 Н 533 «Хумор-Пўлатчи-Жағалбой», 4 Р 52 ва 4 К 561 «Қуйибоқ Пахта заводи-Шағал заводига кириш» автомобиль йўллари ҳам табиий офатдан зарар кўрганлиги сабабли ёпилган.

Янгиликлар