Ҳафта сўнггида ёмғирли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда
Ўзгидромет Ўзбекистон ҳудудида 25-27 май кунлари кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикасида ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 25 майда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 25 майда кечаси 10-15 даража, кундузи 19-24 даража; 26 майда кечаси 7-12 даража, кундузи 21-26 даража; 27 майда кечаси 9-14 даража, кундузи 25-30 даража бўлади.
Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 25 ва 27 майда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 25 майда 13-18 даража, 26-27 майда 8-13 даража, кундузи 25-26 майда 22-27 даража, 27 майда 27-32 даража бўлади.
Тошкент ва Самарқанд, вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 25-26 майда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 27 майда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 25 майда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 25 майда кечаси 14-19 даража, кундузи 24-29 даража; 26 майда кечаси 10-15 даража, кундузи 20-25 даража; 27 майда кечаси 10-15 даража, кундузи 25-30 даража бўлади.
Жиззах ва Сирдарё вилоятларида эса ҳаво бироз булутли бўлади, 25 майда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 26-27 майда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 25 майда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 25 майда кечаси 14-19 даража, кундузи 24-29 даража; 26 майда кечаси 10-15 даража, кундузи 20-25 даража; 27 майда кечаси 10-15 даража, кундузи 25-30 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 25 майда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 25 майда кечаси 15-20 даража, кундузи 29-34 даража; 26 майда кечаси 13-18 даража, кундузи 27-32 даража; 27 майда кечаси 13-18 даража, кундузи 30 35 даража бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 25-26 майда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 25 майда кечаси 12-17 даража, кундузи 24-29 даража; 26 майда кечаси 10-15 даража, кундузи 22-27 даража; 27 майда кечаси 10-15 даража, кундузи 24-29 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 25 майда баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 25 майда баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 25 майда кечаси 9-14 даража, кундузи 14-19 даража, 26 майда кечаси ва кундузи 8-13 даража; 27 майда кечаси 5-10 даража, кундузи 15-20 даража бўлади.