Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси қарийб 10 миллиард долларга етди
2024 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 9,9 миллиард долларни ташкил этди, дейилади Статистика агентлиги ҳисоботида.
2023 йилнинг шу даврига нисбатан 940,3 миллион долларга (10,5 фоиз) ўсди.
Экспорт 3,6 миллиард долларни (13,6 фоизга ўсган), импорт эса 6,2 миллиард долларни (8,7 фоизга ўсган) ташкил этди.