Қувайтда турар-жой биноси ёниши оқибатида 40 дан ортиқ одам ҳалок бўлди
Қувайтнинг Мангаф шаҳрида ёнғин содир бўлди, ўнлаб фуқаролар жабрланган. Бу ҳақда «Reuters» хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, ёнғин 12 июнь куни эрталаб содир бўлган. Ёнғин оқибатида 41 киши ҳалок бўлиб, ўнлаб фуқаролар жароҳатланган.
Ҳабар берилишича, ёнғин содир бўлган бинода ишчиларни яшаб келган.
Ўнлаб одамлар қутқарилди, аммо афсуски, кўпчилик ис газидан ҳалок бўлди, – деди генерал-майор Ид Рашед Ҳамад.
Бош вазир шейх Фаҳад Юсуф Сауд аль-Сабаҳнинг айтишича, фожиага мулк эгаларининг қонунбузарликлари ва очкўзлиги сабаб бўлган.
Ҳозирда маҳаллий ҳокимият органлари ҳодиса юзасидан суриштирув ишларини олиб бормоқда.