Қашқадарёда ЙПХ ходими бошқарувидаги «Lacetti» «Nexia» билан тўқнашди

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида 13 ноябрь куни «Lacetti» ва «Nexia» тўқнашиб кетди.

Маълум қилинишича, ҳодиса соат 09:25 да шаҳарнинг Мустақиллик кўчасида юз берган. Йўл-патруль хизмати ходими Қ.Баҳромовга бириктирилган «Lacetti» русумли хизмат автомобили ҳайдовчи Д.Х. бошқарувидаги «Nexia» билан тўқнашган. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳеч ким жароҳатланмаган.

Mазкур ҳодиса юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар