Россияда Ўзбекистон фуқароларини олиб кетаётган автобус ағдарилиб кетди
Россиянинг Самара вилоятида Ўзбекистон фуқароларини олиб кетаётган автобус ЙТҲга учраши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди.
Маълум қилинишича, воқеа 8 апрель куни соат тахминан 01:00 (Тошкент вақти билан 02:00) да Самаранинг Кинел туманида содир бўлган. Қозоғистонда рўйхатдан ўтган Scania русумли автобус Ўзбекистон фуқароларини Нижний Новгородга олиб кетаётганида ағдарилиб кетган.
Оқибатда икки йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлган, яна 10 киши касалхонага ётқизилган.
Хабарда қайд этилишича, ҳайдовчи автобусни йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминламайдиган тезликда бошқарган. Айни пайтда ҳодиса жойида тергов-тезкор гуруҳи ишламоқда, полиция ходимлари автоҳалокатнинг барча сабабларини аниқлашда давом этмоқда.