Юнусобод туманининг айрим ҳудудлари сув остида қолди

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида сув тошқин юз берди. Маълумотларга, кўра ҳодиса сув ўтказгич тармоқларидаги носозлик сабабли вужудга келган бўлиши мумкин.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларга кўра, сув кўчаларга ва баъзи ҳовлиларга ҳам етиб борган.

Туман ҳокимлиги воқеа юзасидан изоҳ бермади. Бироқ сув тошқинига Мойқўрғон ва Қорақамиш кўчалари чорраҳасида жойлашган Д1200ММ сув қувуридаги авария сабаб бўлиши мумкин.

«Тошшаҳарсувтаъминоти» матбуот хизмати хабарига кўра, айни пайтда мутахассислар носозликни бартараф этмоқда.

«Тошшаҳартрансхизмат»нинг хабар беришича, сув босган кўчаларда транспорт ҳаракати тўхтатилган. Аммо №6, №24 ва №142 сонли автобуслар жадвалдан ташқари ҳаракатланиши мумкин.

Янгиликлар