Ўзбекистонда юридик марказлар мактаб ва боғчаларга ҳам хизмат кўрсатади

Президент 18 март куни «Юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятини янада кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни қабул қилди.

Қарорга мувофиқ, 2022 йил 1 августдан босқичма-босқич Юридик хизмат кўрсатиш марказлари томонидан туман даражасидаги қуйидаги идораларга юридик хизмат кўрсатилади:

  • маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими;
  • қишлоқ хўжалиги бўлими;
  • туризм ва маданий мерос бўлими;
  • спортни ривожлантириш бўлими;
  • оила ва хотин-қизлар бўлими;
  • давлат солиқ инспекцияси;
  • аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази;
  • давлат умумий ўрта таълим мактаблари;
  • давлат мактабгача таълим ташкилотлари;
  • давлат кўп тармоқли марказий ва оилавий поликлиникалар.

2022 йил 1 майгача E-huquqshunos электрон тизимини техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва маслаҳатлар бериб бориш мақсадида Сall-марказ ташкил қилинади.

2022 йил 1 декабргача вилоят даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда ҳокимликларга марказлар томонидан юридик хизмат кўрсатилишини йўлга қўйиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади.

Янгиликлар