«Ўзэкспомарказ»да турли хил бизнес ва ижтимоий соҳа йўналишлари учун мўлжалланган замонавий автомобиль техникаси тақдим этилди
«ИННОПРОМ. Марказий Осиё-2024» кўргазмасида «Современные транспортные технологии» россиялик компанияси тижорат ва йўловчи транспорт воситаларининг истиқболли моделлари, шунингдек, туризм, бизнес ва ижтимоий соҳа учун автобус моделларини тақдим этди.
Россиянинг энг йирик савдо ва йўловчи ускуналари савдо уйи – «Современные транспортные технологии» компаниялар гуруҳи стендида ҳамёнбоп, технологик ва тежамкор автомобилларнинг кенг ассортименти намойиш этилди. Компания портфелига LCV’дан бошлаб узоқ масофали тортқичларгача юк ташиш, 6 дан 150 йўловчигача мўлжалланган автобуслар, махсус техника, тиббий ва ижтимоий транспорт воситалари киради. «СТТ» компаниялар гуруҳи Ўзбекистон бозорида ҳам тақдим этилган бўлиб, республиканинг 11 та ҳудудида дистрибьюторлик ва хизмат кўрсатиш марказларига эга.
Кўргазмада тақдим этилган моделлар ҳақида сўз олиб борар экан, «Современные транспортные технологии» бош директори Олег Марков қуйидагича таъкидлаб ўтди:
«Марказий Осиё мамлакатлари билан савдо-саноат кооперациясини ривожлантириш йўлидаги тенденциялар ижтимоий соҳа ва бизнеснинг турли соҳаларини модернизация қилиш учун янги имкониятларни очмоқда, бунинг учун тижорат транспорти самарали фаолиятнинг муҳим бир қисми ҳисобланади. «Иннопром. Марказий Осиё» кўргазмаси доирасида биз юк ва йўловчи ташиш, туризм ва иқтисодиётнинг ижтимоий аҳамиятга эга тармоқлари учун кенг турдаги замонавий автомобиль ускуналарини тақдим этамиз. Бу экологик тозалик ва фойдаланиш қулайлигига алоҳида эътибор қаратган ҳолда ишлаб чиқилган технологик транспорт ечимларидир».
Компания мутахассисларининг айтишича, сотиладиган ускуналарнинг умумий линейкасидаги энг оммабоп йўналиш – бу ялпи оғирлиги 4,6 тоннагача бўлган енгил тижорат автомобиллари ва кичик тоифали автобуслардир. «ИННОПРОМ. Марказий Осиё»да «СТТ» компаниялар гуруҳи ушбу сегментда бир нечта истиқболли моделларни тақдим этди:
— «Sobol NN 4х4» — aвтомобиль йўлтанламаснинг юқори ўтиш қобилияти билан уйғунликдаги юқори қулайлик ва маневр қобилияти билан ажралиб туради, тўлиқ узатмали трансмиссия эса бурилиш шайбасини электрон бошқарувига эга. Олд ғилдирак узатгичлари ва карданли узатмада тенг бурчакли тезликлар шарнирларининг қўлланилиши тебранишнинг йўқлигини таъминлайди:
— ВИП-комплектацияли «Sobol NN» микроавтобуси – учта йўловчи, ҳайдовчи ва олд ўриндиқда битта йўловчи учун мўлжалланган. Автомобилнинг замонавий тизимлар билан жиҳозланиши йўлда ҳаракатланиш учун максимал даражада қулайлик яратишга қаратилган (электр созланадиган йўловчи ўриндиқлари, кузовнинг иссиқлик, шовқин ва тебраниш изолациясининг иккита пакети, ёруғлик ўтказувчанлиги 5% бўлган қорайтирилган ойналар ва бошқалар);
— «Gazel e-NN» ВИП-автобуси. 6 та йўловчини ташиш учун мўлжалланган юқори даражали қулайликка эга енгил тижорат автомобили. У атиги 30 дақиқада 10 дан 90% гача қувватланади, битта қувватнинг ўзида 120 кмгача масофа юра олади. Бу, енгил электромобиллар ва катта шаҳар электробуслари ўртасидаги оралиқ сегментига кирувчи электрокарларнинг кам учрайдиган вакили. Бундай машиналар мана бир неча йилдирки Россия қўлланилмоқда. Энди уларни Ўзбекистон йўлларида ҳам учратиш мумкин. Йўловчилар учун қулайлик даражасини янада ошириш мақсадида Gazel e-NN ВИП-автобусининг комплектациясида қўл юки учун жавон, кириш эшиги зиналарининг ёритилиши, симсиз қувватлантириш учун консоллар, стакандонлар ҳамда ҳар битта йўловчи учун USB ва Type-C розеткалари кўзда тутилган. Компания экспертлари шунингдек, электр модели базасида турли хил модификацияга эга LCV техникаси кенг ассортиментда ишлаб чиқарилиши мумкинлигини таъкидлаб ўтдилар.
«Современные транспортные технологии» КГ, шу билан бирга, туризм, ижтимоий соҳа ва Шаҳар транспорт сифатида фаолият юритиши учун мос автомобилларнинг қизиқарли моделларини тақдим этди:
— «Gazel City» туристик автобуси – экскурсия сафарларини ташкиллаштириш учун кичик классдаги ихчам, маневрли автобус. Қўшимча ёритиладиган кенг икки томонлама эшик йўловчиларнинг тушиб-чиқишини осонлаштиради, кенг майдоннинг ойна билан қопланганлиги эса юқори даражали кўриш имкониятини таъминлайди. Автобус USB-қувватлагичлар, кондиционер, тирсакқўйгичларга эга қулай юмшоқ ўриндиқлар, багаж бўлими ва орқа кўриш камераси, ҳамда хавсизлик ва ҳайдовчига ёрдам бериш тизимлари билан жиҳозланган.
— Ўзбекистонда мактаб автобуслари деярли йўқ, уларга эҳтиёж эса бор. Шу сабабли «Gazel NN» базасида мактаб автобуси ўзига алоҳида эътибор жалб қилади. Бу хавфсиз, сиғимли (16 гача мактаб ўқувчиси ва ҳамроҳ қилувчи ходим) ва амалий жиҳатдан қулай транспорт воситаси. Машинада ҳайдовчининг ишлаш ва дам олиш соатларини қайд этувчи тахограф, ҳаракатланиш тезлигини 60 км/соат гача чеклаш мосламаси, ҳар бир ўриндиқ учун 4 нуқтали хавфсизлик камарлари ва очиқ эшикларда двигателни блоклаш тизими ўрнатилган.
— CITYMAX 9 CNG паст полли шаҳар автобуси – 84 йўловчигача ташиш учун мўлжалланган ўрта классдаги экологик тоза автобус. Автобус паст даражали кириш жойи ва ўз классидаги рекордли ҳисобланган 10 м2 майдонли паст полга эга. Кенг майдонча бир вақтнинг ўзида болалар ва ногиронлар аравачасини жойлаштириш имкониятини беради, икки зонали иқлим назорати эса ҳайдовчи ҳамда йўловчилар учун ҳар қандай об-ҳавода сафарнинг қулай ўтишини таъминлайди. Автобус сиқилган табиий газда ишлайди, бу эса эксплуатация харажатларини қисқартиради ва кимёвий таркиби туфайли экологик тоза ёқилғи ҳисобланади.
«Замонавий транспорт технологиялари» бош директори Олег Марков таъкидлаганидек:
«Ўзбекистон «газ» мамлакати, бу ерда метандан фойдаланадиган транспорт улуши жуда юқори. Ушбу автобусдаги янги газ двигатели Ярославл мотор заводининг сўнгги ишланмаси бўлиб, куч ва айланиш моментнинг ортиши билан ажралиб туради. Ишлаб чиқаришда замонавий юқори чидамли ва енгил конструктив материаллардан фойдаланиш эса тузилманинг мустаҳкамлигини ва юқори даражадаги хавфсизликни таъминлайди».
Ўзбекистон бозорида деярли ҳеч қандай рақобатчи бўлмаган ўзига хос моделлар мавжудлиги бизни ҳайратда қолдирди. Бу тўрт кишилик яшаш ва саёҳат қилиш учун мўлжалланган «Gazel NN» базасида автоуй. Автомобиль биоҳожатхона, ошхона блоки, душ кабинаси, автоном иситиш, кондиционер, электр ва сув таъминоти тизимлари, 4 та ётоқ жойи ва очиқ ҳавода дам олиш учун кўчма мебеллар тўплами билан жиҳозланган.
Яна битта экспонат — «Gazel NN» базасида фудтрак кўчма ресторан сифатида ишлаш учун мослаштирилган. Автоном электр таъминоти ва иситиш тизимлари ҳар қандай об-ҳаво шароитида узлуксиз ишлашини таъминлайди, ихчам габаритлари эса шаҳар бинолари орасида эркин ҳаракатланиш ва кўча тадбирларида бемалол ишлаш имкониятини беради. Автомобиль комплектациясига самарали ишлаш ва ошпазларнинг машина салонида қулай жойлашиши учун керакли бўлган барчаси киради.
«ИННОПРОМ. Марказий Осиё» халқаро кўргазмаси Тошкентда тўртинчи бор ўтказилди ва бу йил 25 мамлакатдан 400 дан ортиқ компанияни бирлаштирди. Бу минтақа мамлакатлари ўртасидаги саноат соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтирувчи, янги ривожланиш нуқталарини белгилаб берувчи ва бизнеснинг турли йўналишларини рағбатлантирувчи ўзига хос саноат тадбиридир. Иннопромда илғор технологик ечимларнинг етакчи ишлаб чиқувчилари ва етказиб берувчилари иштирок этади.