Хорижга ишга юборишни ваъда қилиб, $12,000 олган шахс ушланди
Тошкентда 3 кишини хорижга юбориш эвазига фиригарлик билан пул олган шахс ушланди. Бу ҳақида Бош прокуратура хабар бермоқда.
Қайд этилишича, департаментнинг Учтепа тумани бўлими, ДХХ ва ИИВ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро С.У. фуқаро Д.Н. ва бошқаларнинг ишончига кириб, 3 нафар фуқарони танишлари ёрдамида Буюк Британияга ишга юбориши ва виза олиб бериши эвазига 12 000 АҚШ долларни олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.