Тошкент вилоятида кадастр ходими пора олгани аниқланди

Тошкент вилояти Оққўрғон туманида Давлат кадастрлари палатаси туман филиали муҳандисига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда ДXX матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотга кўра, кадастр муҳандиси фуқаро томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган 9 сотих ер майдонини 2024 йилда қабул қилинган «Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида»ги қонун доирасида қонунийлаштириб бериш эвазига $1,2 минг миқдорида пора талаб қилган.

ДХХнинг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Ички ишлар органлари ҳузуридаги Жиноят-қидирув департаменти билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида у белгиланган пул маблағини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «в» банди (хизмат мавқейидан фойдаланган ҳолда фирибгарлик) ва 28,211-моддаси 1-қисми (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тошкент