Бухорода Афғонистондан олиб келинган «опий» моддаси аниқланди
Бухоро вилоятида, Афғонистондан олиб келинган гиёҳвандлик воситаси савдоси тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Хусусан, «Бухоро – Қоракўл» йўналишида ҳаракатланаётган Gentra русумли автотранспорт воситаси Жондор тумани ҳудудида тўхтатилиб, текширилади.
Натижада, Қоракўл туманида яшовчи шахс ва хорижий давлат фуқароси кетаётган автомашина салонида соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинади.
Маълум бўлишича, улар ушбу гиёҳвандлик воситасини муқаддам наркокуръерлар томонидан Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган хуфия жойдан олишган.
Ҳозирда мазкур фуқароларга нисбатан Жиноят Кодексининг 28,246-моддаси 2-қисми (контрабанда) ва 25,273-моддаси 5-қисми (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш…) билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилди.





