Бухоро вилоятида зилзила кузатилди

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар қилишича, 23 январ куни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маҳаллий вақт билан соат 05:44 да зилзила содир бўлди. 

Эпицентр: Бухоро вилояти, Жондор тумани. Зилзила координаталари: 40,22 градус шимолий кенглик; 63,12 градус шарқий узунлик. 

Магнитуда М=4. Чуқурлик 15 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 526 км жануби-ғарбда.

Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:

— Пешку туманида 2 балл, 47 км;

— Қоракўл туманида 2 балл, 49 км.

Аввалроқ, Бухорода яна бир зилзила бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Бухоро