Тошкентнинг 3 туманида электр таъминоти вақтинча ўчирилади
Тошкент шаҳрининг 3 та туманида 31 октябрь куни электр энергия таъминоти вақтинчалик ўчади. Бу ҳақида «Тошкент шаҳар электр тармоқлари» хабар берди.
Унга кўра, электр ўчириладиган ҳудудлар:
• Юнусобод тумани: «Ифтихор» ҳамда «Нақшбандий» МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 12:00 дан 18:00 гача;
• Бектемир тумани: «Нурли йўл», «Мусаффо» ҳамда «Соҳил» МФЙ ларининг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 14:00 гача;
• Олмазор тумани: «Аҳил», «Мояриқ», «Янги Тошкент», «Гулзор», «Чуқурсой», «Олтинсой», «Ислом ота» ҳамда «Шифокорлар» МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 15:30 гача.
Мазкур таъмирланиш вақтидан олдин тугатилиши мумкин.