Қамчиқда ҳаракатланаётган юк машинаси ёниб кетди 

Қамчиқ довонида ҳаракатланиб кетаётган юк машинаси бутунлай ёниб кетди. Бу ҳолат юзасидан ФВВ маълумот берди. 

Келтирилишича, 15 апрель куни соат 22:41 да Қамчиқ махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси навбатчилик қисмига довондан ўтган А-373 Тошкент—Ўш автомобиль йўлининг Водий—Тошкент йўналишида ҳаракатланган DAF русумли юк машинасида ёнғин бўлгани тўғрисида хабар келиб тушган.

Айтилган манзилга соат 22:50 да Қамчиқ махсус қидирув ёнғин қутқарув бошқармасидан 2 та экипаж етиб борган, соат 22:53 да ёнғин қуршаб олинган ва соат 23:13 да тўлиқ бартараф этилган.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмади.

Ўзбекистон