Энди бизнесни 15 дақиқада бошлаш мумкин бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев 2026 йилдан «Бизнесни 15 дақиқада бошлаш» тамойили асосида тадбиркорлик фаолиятини тўлақонли йўлга қўйиш мумкин бўлишини маълум қилди.

Бунда, тадбиркорни рўйхатдан ўтказиш жараёнининг ўзида:

• электрон рақамли имзо берилади;

• банкда ҳисобрақам очилади;

• хоҳишига кўра ижара шартномаси расмийлаштирилади;

• касса аппарати солиқ органида рўйхатдан ўтказилади;

• шу йўналишга масъул давлат органларига хабарнома жўнатилади.

Натижада бу жараёнлар учун талаб этиладиган муддат ҳозирги 1 ҳафтадан 15 дақиқага қисқаради.

Қарорлар