Янги йилнинг илк кунларида ўзбекистонликлар нималарни тановул қилишди
Uzum Tezkor хизмати 2025 йил бошида энг оммобоп таомлар тоифасини жамлади.
1 январнинг энг биринчи буюртмаси Тошкентлик бир фуқаронинг мол гўштли уч дона лаваш учун берган буюртмаси бўлди. Умуман олганда, 30 декабрдан 5 январгача бўлган даврда буюртмалар сони бир йил олдинги шу даврга нисбатан деярли 3 баробарга ошди.
Буюртмаларнинг энг кўп сони 4 январь — янги йилнинг иш шанбасига тўғри келди. Озиқ-овқат маҳсулотлари Янги йил арафасида энг фаол тарзда буюртма қилинди. Дўконлардан буюртмаларнинг энг кўп сони 30 декабрда кузатилди — ўзбекистонликлар байрам дастурхони учун озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилишди.
Янги йилнинг дастлабки кунларида ўзбекистонликлар энг кўп тез тайёрланадиган таомларга буюртма бердилар — энг оммабоп таомлар орасида турли лавашлар, картошка фри, бургерлар ва газланган ичимликлар бўлди.
Шу билан бирга фойдаланувчилар, ўзбекистонликлар миллий таомларни ҳам унутишмади: улар тез-тез гумма, хоним, кабоб ва тандир лавашини буюртма қилишди. 2025 йил бошида буюртма учун энг кўп талаб қилинадиган тоифалар қуйидагилар бўлди:
• бургерлар;
• лавашлар;
• товуқ гўштидан таомлар;
• нонушталар;
• миллий таомлар.
Янги йилнинг дастлабки кунларида озиқ-овқат маҳсулотлари орасида ичимлик суви, газланган ичимликлар ва мандаринлар кўпроқ буюртма қилинган. Биргина январь ойининг биринчи кунларида Uzum Tezkor фойдаланувчилари 700 кг дан ортиқ мандаринларга буюртма беришди!
Uzum Tezkor хизмати Ўзбекистоннинг 18 та шаҳрида мавжуд. Ўртача етказиб бериш вақти — тахминан 30 дақиқа. Uzum Tezkor иловаси орқали ҳам, Uzum Market иловасининг Uzum Tezkor бўлимида ҳам буюртма бериш мумкин.