Афруза Ҳамдамова Ўзбекистон тарихида қизлар ўртасида шахмат бўйича биринчи жаҳон чемпиони бўлди

Афруза Ҳамдамова Ўзбекистон тарихида қизлар ўртасида шахмат бўйича биринчи жаҳон чемпиони бўлди.

Италияда ўтаётган шахмат бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг 14 ёшгача бўлган ёш тоифасида ўзбекистонлик шахматчи Афруза Ҳамдамова муддатидан аввал Ўзбекистон тарихида илк бор жаҳон чeмпиони бўлди.

Шу пайтга қадар Гулруҳбегим Тоҳиржонова ва Баҳора Эгамбердиева мос равишда ёш тоифаларида вице-Жаҳон чемпионлигига эришган.

Янгиликлар