Пойтахтдаги «Шаҳидлар хотираси» ёдгорлик мажмуасида реконструкция ишлари амалга оширилади
Тошкент шаҳридаги «Шаҳидлар хотираси» ёдгорлик мажмуасида реконструкция ишлари амалга оширилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: adolatnashr.uz
Хабарга кўра, Вазирлар маҳкамасининг тегишли қарорига асосан, Тошкентдаги «Шаҳидлар хотираси» ёдгорлик мажмуасида қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини амалга оширилади.
Қайд этилишича, ёдгорлик мажмуасида:
- қатағон қурбонларининг номлари акс этган рамзий китоб барпо этилади;
 - рамзий ротонда реконструкция қилинади;
 - музей ходимлари учун алоҳида маъмурий бино қурилади;
 - аҳоли учун маиший хизмат бинолари, миллий ҳунармандчилик ва савдо дўконлари;
 - очиқ амфитеатр ва Wi-Fi худудлари барпо этиш режалаштирилган.
 
 
							
 
							
 
					
 
					
                  
                  
                  
                  
                  
                  
                  




