Aндижон иқтисодиёт ва қурилиш институти ташкил этилди

Вазирлар Маҳкамасининг 26 август куни «Aндижон иқтисодиёт ва қурилиш институтини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Қарор билан Aндижон иқтисодиёт ва қурилиш институти ташкил этилди.

Институтнинг асосий вазифаларидан бири иқтисодиёт ва қурилиш соҳаси бўйича амалий кўникмаларга эга бўлган, рақобатбардош олий маълумотли мутахассислар ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳисобланади.

Институтда таълим фаолияти 2020/2021 ўқув йилидан бошланади.

2020/2021 ўқув йили учун институтга кундузги таълим шакли бўйича қабул параметрлари Ўзбекистон таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси қарорига асосан белгиланади.

Aндижон вилояти Aндижон шаҳри Навоий шоҳ кўчаси 15-а уйда жойлашган Aндижон хизмат кўрсатиш ва сервис техникуми бино ва иншоотлари институтга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида берилди.

Шунингдек, қарорда келгусида институтда талабалар сони ошишини инобатга олиб, 2022 йилга ва келгуси йилларга мўлжалланган инвестиция дастурларига 1200 ўринли ўқув биноси ва 400 ўринли талабалар турар жойини қуриш лойиҳаларини киритиш назарда тутилган.

Aввалроқ Андижонда Тошкент давлат аграр университети филиали негизида Қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ташкил этилиши ҳақда хабар берилганди. Маълум бўлишича, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат аграр университетининг Андижон филиали негизида Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тасарруфига ўтказилган қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежлари негизида олий мактаблар ўрнига агротехнологиялар техникумлари ташкил этилади.

Янгиликлар