Андижон шаҳар ҳокими тиббиёт муассасаларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлигини ўрганди

Андижон шаҳар ҳокими Баҳром Ҳайдаров 7-поликлиниканинг куз-қиш мавсумига тайёргарлигини ўрганди. Бу ҳақда Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, 7-поликлиника 7 та маҳаллага хизмат қилади. Унда 26 нафар умумий амалиёт шифокори ҳудудларга бўлинган ҳолатда аҳолининг саломатлиги бўйича текширувлар олиб боради.

Шунингдек, Андижон шаҳар ҳокими поликлиниканинг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги ва COVID-19 бўйича мобил гурухлар, изоляция хонаси ва патронажлар фаолияти билан танишган.

Фото: Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Қайд этилишича, Баҳром Ҳайдаров тиббий анжомлар сифати, шифокорлар фаолияти, фуқароларнинг поликлиникага келиб-кетиши ва даволаниши бўйича муаммолар бўлмаслигини таъкидлаб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Энергетика вазирлиги томонидан Андижонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилганди.

Шунингдек, Қўштепа ҳокими юқумли касалликлар шифохонасининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини текширганди.

Янгиликлар