Андижонда 2020 йилнинг I ярим йиллигида ЯҲМнинг ижобий ўсиш суръатлари қайд этилди

Давлат статистика қўмитаси 25 сентябрь, жума куни ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суръатига ҳудудларнинг таъсири қандай бўлганлиги ҳақида маълумотларни эълон қилди. Унда Андижонда ялпи ҳудудий маҳсулотнинг ижобий ўсиш суръатлари қайд этилган.

Инфографика: Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати

Қўмита маълумотларига кўра, 2020 йилнинг I ярим йиллигида Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажми жорий нархларда 255,3 триллион сўмни ташкил этган бўлиб, ўтган йилнинг шу даври билан таққослаганда 0,2 фоизга ўсган.

ЯИМ ўсиш суръатига ҳудудларнинг таъсири бўйича жорий даврда Андижон 5 фоизга кўтарилган ва вилоятда юқори кўрсаткич қайд этилган. Шунингдек:

  • Навоий (+ 4,3 фоиз)
  • Наманган (+ 3,1 фоиз) вилоятларида нисбатан юқори ижобий ўсиш суръатлари қайд этилган.
  • Самарқанд (- 3,9 фоиз)
  • Сирдарё (- 3,1 фоиз)
  • Қашқадарё (- 2,1 фоиз)
  • Тошкент шаҳрида (- 0,5 фоиз) билан ялпи ҳудудий маҳсулот (ЯҲМ)нинг камайиши кузатилган.

Аввалроқ республика давлат бюджетининг 6 ойлик дефицити миқдори ва Ўзбекистоннинг давлат ташқи қарзи 2020 йил I ярим йиллигида қанчага ошгани маълум қилинганди.

Янгиликлар