Андижонда 6 та эгизак чақалоқ туғилгани ҳақидаги хабар рад этилди

Андижон вилояти Андижон шаҳрида 6 та эгизак чақалоқ туғилгани ҳақидаги хабар Соғлиқни сақлаш вазирлиги вилоят бошқармаси томонидан рад этилди. Бу ҳақда «Tez News» мухбири хабар берди.

Ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳрида 6 нафар эгизак чақалоқ дунёга келгани ҳақида хабар тарқалди. ССБ бошқармаси берган маълумотларга кўра, ушбу хабар асоссиз. Вилоятда 6 та эгизак чақалоқ туғилиш ҳодисаси кузатилмаган.

«Андижондаги 22 та «роддом»дан сўрадик вилоятда 6 та эгизак туққан аёл йўқ. Журналист ва блогерлардан ёлғон хабар тарқатмасликни сўраймиз», — дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги Андижон вилояти бошқармаси матбуот котиби «Tez News» мухбири билан суҳбатда.

Аввалроқ Шофирконда туғилган уч эгизакка Миромон, Мирзиё ва Саида деб исм қўйилгани ҳақида хабар берилганди.

Шунингдек, Андижонда 39 ёшли аёл 11-фарзандини дунёга келтирган. Сўнг шаҳар ҳокими ўн биринчи фарзанди туғилган оиланинг хонадонига боргани маълум қилинган эди.

Янгиликлар