Андижонда «темир дафтар»даги фуқароларга кредитга юк ташиш мототранспортлари берилди (фото)
Андижон вилоятида «темир дафтар»даги фуқароларга «Элдош» юк ташиш мототранспортлари берилди. Бу ҳақда вилоят ахборот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, пандемия шароитида аҳолининг эҳтиёжманд қатламини моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида тузилган «темир дафтар»га киритилган фуқаролардан 8 нафарига юк ташиш мототранспортлари берилди. Таъкидланишича, ушбу мототранспортлар Самарқандда ишлаб чиқарилган.
Ўзини ўзи банд қилиш тамойили асосига қурилган ушбу ҳаракат фуқаронинг ўз хоҳиш-истагига кўра амалга оширилмоқда. Кредитнинг имтиёзли муддати 6 ой, қайтарилиш муддати эса 3 йилни ташкил этади.
Мототранспортлар туманнинг ҳар 4 сектор ҳудуди бўйлаб тақсимланди.
Аввлроқ Aндижонда эҳтиёжманд оилаларга кўмак маблағлари тарқатилгани ҳамда Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонига янги ўринбосар тайинлангани ҳақида хабар берилганди.