Андижондаги хиёбонда қилган безориликлари видеосини TikTok’га жойлаган 3 нафар йигит жавобгарликка тортилди (видео)

Андижондаги хиёбонда майда безориликлар содир этиб, уни видеога олган 3 нафар ўсмир жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳри Хотира хиёбонида қилган майда безориликларини видеотасвирга олиб, TikTok’га жойлаган ўсмирлар иши маъмурий судга оширилди.

«TikTok’да мухлисларим кўп эди. Шуни янада кўпайтириш учун видеони ғаразли ишлар қилишмасин, деган маънода қилган эдик. Бошқа қайтарилмайди. Ишимдан пушаймондаман», — деган 18 ёшли йигит.

Маълумот ўрнида, бир нафар ўсмир Андижон шаҳридаги Хотира хиёбонида ўриндиқларни жойидан қўзғатган, ахлат қутисини тепиб, ағдарган ва маданий ҳордиқ чиқариш учун мўлжалланган нарсаларга зарар етказган. Сўнг автомашинанинг устига чиққан. Унга икки шериги видеога олишган ёрдам берган.

Аввалроқ Урганчда яланғоч юрган эркакнинг ижтимоий тармоқларда видеоси тарқагани маълум қилинган эди. Шунингдек, Тошкент кўчаларининг бирида яланғоч юрган йигит акс этган видео бўйича расмий маълумот билдирилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар