Андижондаги хиёбонда тартиббузарлик қилган TikTok’чиларга суд ҳукми ўқилди (видео)

Андижондаги хиёбонда қилган безориликлари видеосини TikTok’га жойлаган 3 нафар йигит жавобгарликка тортилгани хабар қилинган эди. «Zamon» информацион-таҳлилий дастури уларнинг суд қилингани ҳақда хабар берди.

Маълум бўлишича, 3 йигит Андижондаги Хотира майдонидаги тўсиқ панжара, хотира китоблари, чиқинди қутиси, ўриндиқ ва ёритгичларга қўпол муносабатда бўлиб, қасддан жами 8 миллион 300 сўмлик мулкка зарар етказган эди. Бу қилмишларини видеога олиб, мухлисларини кўпайтириш мақсадида TikTok’га жойлаган.

Таъкидланишича, суд йигитлардан бирини Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси 1-қисмига кўра базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида жаримага тортган. Қолган икки йигитга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари билан 10 сутка ва 15 суткага қамоқ жазоси тайинлаган.

Аввалроқ Урганчда яланғоч юрган эркакнинг ижтимоий тармоқларда видеоси тарқагани маълум қилинган эди. Шунингдек, Тошкент кўчаларининг бирида яланғоч юрган йигит акс этган видео бўйича расмий маълумот билдирилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар