Асака ҳокими ўтказган қабулда 100 дан ортиқ мурожаат ҳал этилди (фото)

Андижон вилояти Асака тумани ҳокими ва сектор раҳбарлари 10 октябрь куни фуқароларни қабул қилди. Бу ҳақда туман ҳокмилиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Асака туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Хабарга кўра, ҳоким ва сектор раҳбарлари қабулга келган 100 нафардан зиёд фуқаро ва тадбиркорнинг мурожаатларини бирма бир тинглаган. Фуқаролар асосан, уй-жой, тадбиркорлик қилиш, йўлларни таъмирлаш, моддий ёрдам, ишга жойлашиш, даволаниш, талабалик кредити олиш, оилавий муаммолар ва бошқа масалалар юзасидан туман ҳокимига мурожаат қилган.

Фото: Асака туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Шунингдек, қабул давомида фуқаролар ўзларининг узоқ вақтдан буён хал бўлмаётан масалалари ўша жойнинг ўзида хал бўлган. Туман ҳокими Мансурбек Алиханов фуқароларнинг шикоят ва таклифларини эшитиб бӯлгач, уларни ҳал этиш бӯйича мутасадди ташкилот раҳбарларига керакли кӯрсатмаларни берган. Муддат талаб этадиган масалалар тегишли тартибда рўйхатга олиниб, хал этиш юзасидан масъулларга бириктирилган.

Фото: Асака туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Асака туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Асака туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Асака туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Аввалроқ Бешариқда прокурор ўтказган сайёр қабулда 3 кишининг мурожаати ҳал этилгани, Бухорода вазирликлар ва маҳаллий ҳокимларнинг оммавий сайёр қабулида 1,5 мингдан ортиқ мурожаат ўрганилгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар