Асакада «Темир дафтар»даги ишсиз фуқаролар иш билан таъминланди
Андижон вилояти Асака тумани ҳокимлиги томонидан тузилган ишчи гуруҳ маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлиб, «Темир дафтар»да қайд этилган фуқаролар билан суҳбатлашди. Бу ҳақида вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, фуқароларни қийнаётган муаммо ва масалалар ўрганилиб, ҳал этилмоқда. Айрим муддат талаб этадиган муаммолар рўйхатга олиниб, ижро учун тегишли ташкилотларга йўналтирилган.
Шунингдек, иш билан банд бўлмаган ва ишлаш истагини билдирган фуқаролар шу жойнинг ўзида иш билан таъминланди.
Аввалроқ Aндижон шаҳридаги 2800 та эҳтиёжманд оилага арафалик эҳсонлари тарқатилган. Қўрғонтепада 60 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қиз ҳолидан хабар олинган эди. Шунингдек, Aндижонда 95 ёшли онахонга ногиронлар аравачаси топширилгани ва аҳолини камбағалликдан чиқариш бўйича фуқароларга 470 бош зотдор эчки тарқатила бошлангани ҳақда хабар берилган эди.