Боғдодда депутатлар туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси»ни тузди (фото)

Фарғона вилояти Бағдод туманида халқ депутатлари кенгашининг навбатдаги ХIII сессияси бўлиб ўтди. Йиғилишда депутатлар туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган «Йўл харитаси»ни тасдиқлаш юзасидан қарор қабул қилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Бағдод тумани ҳокимлиги aхборот хизмати

Таъкидланишича, 5 октябрь куни секторлар раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, ижтимоий-иқтисодий соҳа вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашган сессия ишида депутатлар туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган «Йўл харитаси»ни муҳокама қилган.

Фото: Бағдод тумани ҳокимлиги aхборот хизмати

Қайд этилишича, 24 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари натижасига кўра, Бағдод тумани «ўрта» ҳудуд сифатида баҳоланганган. Ўтган давр мобайнида йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш, 2020 йил якунлари ҳамда 2021 йилнинг 1 ярим йиллигида барча кўрсаткичларни яхшилаш юзасидан сектор раҳбарлари томонидан «Йўл харитаси» ишлаб чиқилган.

Фото: Бағдод тумани ҳокимлиги aхборот хизмати

Сессияда мазкур «Йўл харитаси»да кўзда тутилган аниқ ва манзилли чора-тадбирларни амалга ошириш механизмлари, белгиланган муддат ҳамда ижрочи-масъулларнинг вазифалари бўйича сектор раҳбарларининг ахборотлари тингланган.

Фото: Бағдод тумани ҳокимлиги aхборот хизмати

Фото: Бағдод тумани ҳокимлиги aхборот хизмати

Туман ҳокими ўз сўзида Президентнинг юқоридаги маърузасида қайд этиб ўтилган ишлар ва вазифаларни сектор раҳбарлари билан биргаликда амалга ошириб, 2020 йил якуни билан туманни «ўрта» ҳудуд тоифасидан «яхши» ҳудуд тоифасига чиқариш учун барча зарурий чоралар кўрилишини таъкидлаган.

Фото: Бағдод тумани ҳокимлиги aхборот хизмати

Фото: Бағдод тумани ҳокимлиги aхборот хизмати

Сессия якунига кўра, депутатлар туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган «Йўл харитаси»ни тасдиқлаш юзасидан қарор қабул қилди.

Aввалроқ Фарғонада қатор туманлар фаолияти «қониқарсиз» деб топилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар