Бухорода эҳтиёжманд оилаларга 14,4 млрд сўмлик моддий ёрдам берилади
Бухорода 12 август куни вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи Фарҳод Умаров навбатдаги брифинг ўтказди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Брифингда айтилишича, пандемия даврида даромадини йўқотган жами 17 минг 316 та эҳтиёжманд оиланинг 65 минг 517 нафар аъзоларига 14,4 миллиард сўмлик моддий ёрдам берилиши режалаштирилган. 11 август ҳолатида вилоят бўйича 287 та маҳаллада яшовчи 7 минг оиладаги 25,7 минг нафар фуқарога 5,6 миллиард сўмлик маблағлар етказиб берилди. Бу борадаги ишлар 14 август санасига қадар тўлиқ якунланиши кўзда тутилган.
Аввалроқ Бухорода 3 минг қути дори-дармон аҳолига етказиб берилгани хабар қилинган эди.