Бухорода 22 августдан бошлаб «Етти пир зиёратгоҳлари» йўналишида транспорт қатнови бошланади

Бухоро шаҳрида 22 август кунидан бошлаб Газли шоссеси йўли ёқасида жойлашган«Шарқ» бош бекатидан соат 09:00 дан эътиборан «Етти пир зиёратгоҳлари» йўналишида транспорт қатнови бошланади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, мазкур йўналишда «ARK TRAVEL» МЧЖ корхонаси ўзининг замонавий автобус ва микроавтобусларида қатновларни амалга оширади.

Қайд этилишича, ушбу йўналишдаги қатнов Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 29-30 март кунлари Бухоро вилоятига ташрифидаги йиғилиш баёнининг «Бухоро шаҳри—Етти пир зиёратгоҳлари» йўналишида транспорт қатновини йўлга қўйиш тўғрисида берилган топшириқ ижросини таъминлаш, вилоятнинг туризм соҳасини янада ривожлантириш ҳамда сайёҳлар ва вилоят аҳолисига сифатли транспорт хизмати кўрсатиш мақсадида Бухоро вилояти транспорт бошқармаси томонидан йўлга қўйилмоқда.

Аввалроқ «Самарқанд—Бухоро—Туркманбоши» халқаро автомобиль йўлида йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича рейд ўтказилгани маълум қилинган эди.

Эслатиб ўтамиз, Бухорода 16 та маданий мерос объектини қайта тиклашга қанча маблағ ажратилгани ҳақда хабар қилинганди.

Янгиликлар