Бухорода ота фарзандининг 4 йиллик 30 млн сўм алимент пулини тўлаб берди

Бухоро шаҳрида вояга етмаган боланинг 48 ой учун 30 000 000 сўм алимент пулини ундириб берилди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси «Tez News»га хабар берди.

Маълум қилинишича, фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судининг ижро варақасига асосан, қарздор А.Абдиевдан ундирувчи Л.Шарипованинг фойдасига вояга етмаган бир нафар фарзандининг таъминоти учун жавобгарнинг ҳар қандай ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларининг тўртдан бир қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро хужжати кўриб чиқилган.

Давлат ижрочилари томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор А.Абдиевдан ундирувчи Л.Шарипованинг фойдасига бир нафар фарзанди учун ўртача ойлик иш хақи ҳисобидан 48 ой учун 30 000 000 сўм алимент пуллари нақд ундириб берилган.

Аввалроқ Олотда алимент тўламай келган икки нафар шахс 15 суткага қамалгани, Юқори Чирчиқда ота боласининг 18 ёшигача бўлган 30 млн сўм алимент пулини тўлаб бергани ва Қашқадарёда МИБ ёрдамида 3 ойдан бери алимент ололмаётган аёлга пуллар ундириб берилгани ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар