Бухорода Қурбон ҳайити муносабати билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркаси ташкил этилди

Бухоро шаҳрида Қурбон ҳайити муносабати билан 31 июль куни вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркаси ташкил этилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Бухоро вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Бухоро шаҳридаги 32-Меҳрибонлик уйи, Бухоро марказий деҳқон бозори, “Арк” қўрғони мажмуаси олдида ташкил этилган ярмарка ички ишлар идоралари, Миллий гвардия ва санитария осойишталик маркази ходимлари назорати остида карантин қоидаларига мувофиқ тарзда ўтказилди.

Фото: Бухоро вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Мазкур ярмаркада бозор ва савдо мажмуаларида сотилаётган маҳсулотлардан кўра, сифатли ва арзон нархлардаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдога қўйилди.

Фото: Бухоро вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

«Ярмаркада вилоятимизнинг миришкор деҳқон ва чорвадорлари етиштирган 2 минг 200 килограмм гўшт, 8 тонна мева-сабзавот, 9 тонна полиз маҳсулотлари, шунингдек, 8 минг дона тухум арзонлаштирилган нархларда Бухоро шаҳри аҳолисига тортиқ қилинди. Масалан, 1 килограмм мол гўшти 40-45 минг ёки бир дона тухум 500 сўм нархда сотилди. Аслида, ярмарканинг ташкил этилгани муборак Қурбон ҳайити кунларида юртдошларимиз учун жуда қўл келди», — дейди вилоят ҳокимлиги қишлоқ хўжалиги котибияти бош мутахассиси Озод Нўкаров.

Фото: Бухоро вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Бу каби чегирма ва арзонлаштирилган маҳсулот ярмаркаларининг ўтказилгани халқ байрамни кўтаринки руҳда кутиб олишига замин яратди.

Фото: Бухоро вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Бухоро вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Бухоро вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Бухоро вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Бухоро вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Бухоро вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Бухоро вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Аввалроқ Ромитанда 100 та оилага хайрия ёрдами тарқатилгани ҳақда хабар берилган эди. 

Янгиликлар