Бухоролик хусусий мактаб битирувчиси бир вақтда 5 та олийгоҳга талабаликка қабул қилинди

Бухоро шаҳридаги «The Knowledge Academy» давлат шериклиги асосидаги илк хусусий мактаб битирувчиси бир вақтда 5 та олийгоҳга талабаликка қабул қилинди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Бухоро вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, хусусий мактаб битирувчиси Жавонишер Латипов қуйидаги олийгоҳларга талабаликка қабул қилинган:

  • International Management Institute of Central Asia;
  • MDIS Tashkent;
  • British Management University in Tashkent;
  • Webster University in Tashkent;
  • Westminister University in Tashkent.

Aввалроқ Бухоро вилоятида ўқувчи йигит бир вақтнинг ўзида 5 та хорижий олийгоҳ, битирувчи қиз 7 та олийгоҳ, яна бир ўқувчи Ўзбекистондаги 6 та ҳорижий олийгоҳ, битирувчи йигит 20 та ҳорижий ОТМ талабаси бўлгани маълум қилинган эди.

Шунингдек, Aндижонда мактаб битирувчиси 120 та университетдан 78 тасига, мактабни тамомлаган йигит 8 та ОТМга қабул қилингани ҳақида хабар берилди.

Наманганда 2 ўқувчи бир вақтнинг ўзида 10 дан ортиқ олийгоҳларга ўқишга қабул қилинган.

Янгиликлар