Данғарада ошхонадан салкам 1 млн сўмлик буюмларни ўғирлаган эркак қўлга олинди
Фарғона вилояти Данғара туманида 7 октябрь куни ошхонага кириб, 930 минг сўмлик буюмларни ўғирлаган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, Данғара туманида 7 октябрь куни фуқаро Х.С. Ички ишлар бошқармасига мурожаат қилиб, унда номаълум шахс Кунчибой қишлоғи ҳудудида жойлашган ошхонасига девор ошиш орқали ғайриқонуний равишда кирган. Шундан сўнг ошхонанинг балиқ пишириш хонасида бўлган 600 минг сўм пул, нархи 300 минг сўмлик «Nokia» телефон ва 30 минг сўм бўлган ошхона пичоғини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Данғара тумани Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) 2-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Ж.Б содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълумот ўрнида, юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Аввалроқ Фарғонада уй эгаси ухлаб қолганидан сўнг 600 минг сўмлик буюмларни ўғирлаган меҳмон ушлангани ҳақида хабар берилганди.