Фарғонада укасининг 8,5 минг доллардан ортиқ пулини ўғирлаган ака ушланди

Фарғона шаҳрида укасининг 8600 АҚШ доллари пулини ўғирлаган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2020 йил 11 октябрь куни соат 10:40 да 27 ёшли Т.Ш. укаси 26 ёшли Х.Н. нинг Фарғона шаҳар Абдулла Қодирий кўчасида жойлашган хонадони эшигини очиб кириб, ётоқхонадаги жавонда бўлган 8600 АҚШ долларини яширин равишда талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Фарғона шаҳри бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Т.Ш. га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-кисми «в» банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Терговда, Т.Ш. гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган. Етказилган моддий зарар ўрни тергов жараёнида тўлиқ қопланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бувайда туманида суратхонага ўғриликка тушган эркак қўлга олинганди. Шунингдек, Когонда омборга ўғирликка тушган шахс қўлга олингани хабар қилинганди.

Янгиликлар