Оқдарёда 33 миллион сўмлик 4 бош қорамол ўғирлаган шахс ушланди

Самарқанд вилояти Оқдарё туманида номаълум шахс жами баҳоси 33 миллион сўмлик 4 бош қорамолни ўғирлаб кетганлигини аниқланган. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, 5 октябрь куни Оқдарё туман Ички ишлар бошқармасига туманнинг «Бошдархон» маҳалласида яшовчи, Ж. ариза билан мурожаат қилиб, унда 2 октябрь куни соат 09:00 дан 15:00 гача бўлган вақт оралиғида қишлоғ ҳудудида жойлашган жами баҳоси 33 миллион сўмлик 4 бош қорамолини номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини аниқланган. Ҳозирда ушбу номаълум шахсга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.

Олиб борилган тезкор ишлар натижасида, мазкур ўғирлик Жомбой тумани «Тут» маҳалласида яшовчи, 1996 йилда туғилган Ф. томонидан содир қилинганлиги аниқланиб, ўғирланган 4 бош қорамоллар тегишли тартибда далилий ашё сифатида ҳужжатлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Aввалроқ Фарғонада корхона ишчисининг салкам 500 долларини ўғирлаб кетган шахс қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.