Давр Банкдан автокредит — шартлари, тарифлари ва расмийлаштириш
Банклар ўртасидаги рақобат енгил автомобиль сотиб олиш учун ажратиладиган кредит шартларини сезиларли даражада енгиллаштирилишига олиб келди. Давр Банк автокредитлари — 2023 йилда қандай шартларда таклиф қилинмоқда?
Автокредит иккиламчи бозордан Ўзбекистонда ва хорижда ишлаб чиқарилган автомобилларни, шунингдек, расмий автодилерлардан харид қилиш имконини ўз ичига олади. Давр Банкнинг «Super Avto Kredit» ва «Universal Avto Bozor» автокредитлари афзаллиги -ҳужжатларнинг етарлича кам тўплами ва дастлабки тўловнинг минимал фоиздалигидир.
«Universal Avto Bozor» автокредитининг афзалликлари
Автокредитлар шартларига кўра, автотранспорт воситаларини харид қилиш учун кредит олмоқчи шахс иккиламчи бозордаги Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобиль нархининг атиги 10 фоизи миқдорида дастлабки тўловни амалга ошириши керак бўлади. Хорижий автомобиллар учун дастлабки тўлов эса 20 фоизни ташкил этади. Кредит миқдори автомобилнинг бозор нархига боғлиқ бўлиб, автокредит 60 ойгача бўлган муддатга расмийлаштирилади.
«Super Avto Kredit» автокредитини олишнинг қулайликлари
Давр Банк бошқа банклардан фарқли ўлароқ, Хитойнинг Jetour ва Hongqi автомобиллари учун ҳам автокредитлар тақдим этади, бундан ташқари, харидорлар UzAuto Motors’нинг Chevrolet русумидаги автомобиллари харид қилиш мақсадида кредит олиш учун ариза топширишлари мумкин.
Ушбу автокредитнинг асосий афзаллиги — дастлабки тўловнинг йўқлигидадир. Бироқ, расмий ойлик даромадга эга бўлмаган мижозлар учун бошланғич тўлов 10% ни ташкил қилади. Кредит муддати 48 ойгача.
Автокредит гарови сифатида сотиб олинаётган автоулов қўйилиши талаб қилинади.
Расмийлаштириш жараёни ва ҳужжатлар рўйхати қандай?
Кредит олиш жараёни оддий. Сиз дилер ёки жисмоний шахсдан транспорт воситасини танлашингиз ва банк филиалига мурожаат қилишингиз керак. Банкдан ижобий хулоса олганингизда сўнг, шартнома ва шартлар билан танишиб чиқинг. Агар зарурат бўлса, дастлабки тўловни амалга оширинг.
Давр Банкда автомобилни кредитга сотиб олиш қуйидаги афзалликларга эга:
- Минимал ҳужжатлар тўплами асосида расмийлаштириш – фақат паспорт;
- Расмий даромадингизни тасдиқловчи ҳужжатлар талаб қилинмаслиги;
- Ариза берилган куни, одатда 15 дақиқа ичида ижобий хулоса олиш;
- Янги ёки автобозордан транспорт воситасини сотиб олиш имконияти.
Давр Банк – вақт билан синалган ишонч.
Реклама ҳуқуқи асосида.