Дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони 24 миллиондан ошди
Дунёда коронавирус пандемияси бошлангандан буён 24 миллиондан ортиқ киши COVID-19 инфекциясини юқтириб олди. «Worldometer» сайтидаги сўнгги янгиланишлар шундан далолат бермоқда.
Маҳаллий вақт билан соат 12:00 ҳолатига кўра, дунёда коронавирусга чалинганлар сони 24 344 799 кишига етган. Беморларнинг 829 778 нафари вафот этган, 16 878 683 нафари соғайган. Aйни пайтда дунё бўйлаб ўлим даражаси 6 фоизни ташкил этмоқда. Ҳозирда 6 636 338 киши касалликдан даволанмоқда.
AҚШ дунёда коронавирус билан зарарланиш бўйича биринчи ўринда бормоқда. Мамлакатда 6 001 017 киши вирус юқтирган. Шунингдек, Бразилия 3 722 004 нафар бемор билан иккинчи, Ҳиндистон эса 3 314 953 бемор билан учинчи ўринда турибди.
Ўзбекистонда 27 август соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 40 195 нафарни ташкил этган. Aйни пайтга қадар 36 562 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро (61 фоиз) соғайган. Ҳозирда 3338 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Маълумот ўрнида, SARS-CoV-2 янги коронавируси 2019 йилнинг декабр ойида Хитойнинг Хубэй провинциясидаги Ухань шаҳрида аниқланган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишини пандемия деб эълон қилган.