Тошкентда 19 йил аввал қотиллик содир этган 43 ёшли эркак 17 йилга қамалди

Тошкентда 19 йил аввал қотиллик содир этган 43 ёшли эркакка нисбатан суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда пойтахт суди матбуот хизмати хабар беради.

Тергов иши давомида аникланишича айбланувчи, Тошкент вилояти Янгийўл туманидаги ҳарбий қисмда станция бошлиғи бўлиб ишлаган. Шундан сўнг у пойтахт яқинидаги кафеда бир қизни учратиб у билан яқин муносабатларга киришган.

Аммо жинсий алоқадан кейин эркак ўз соғлиғида ёмонлашишни сезган. Шифокор текширувида эркакда ўткир бактериал уретрит ва гонорея борлиги маълум бўлган. Лекин шунга қарамай эркак қиз билан яқин муносабатларини давом эттирган.

Кунларнинг бирида эркак қизнинг хизмати учун 200 минг сўм тўлашдан бош тортади ва уни кассалик юқтирганда айблайди.

Жанжал чоғида қиз эракакни ҳақоратлай бошлайди, бунга жавобан эркак унинг юзига ва бутун танасига пичоқ билан жами 60 марта зарба беради.

Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман суди фуқарони Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «ж» банди (ўта шафқатсизлик билан қасддан одам ўлдириш) билан айбдор деб топди. У 17 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Янгиликлар