Самарқанд ҳокими ҳимоя кийимида махсус шифохонадаги шароитни ўрганди
Самарқанд вилояти ҳокими Эркин Турдимов 14 август куни Республика Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромов билан бирга Самарқанд шаҳридаги спорт мажмуасида ташкил этилган 1080 ўринли махсус шифохонада даволанаётган беморлар ҳолидан хабар олди. Бу ҳақда Самарқанд шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.Фото: Самарқанд шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати
Улар Тақсимлаш ва даволаш маркази сифатида фойдаланилаётган мазкур муассасада беморлар ва тиббиёт ходимлари учун яратилган шароитлар билан танишди. Ҳоким шифохонага махсус кийимда ташриф буюрди.
Аввалроқ Самарқанд ҳокими Эркин Турдимов Олимпия захираларини тайёрлаш мажмуасида тақсимлаш маркази ташкил этилганини маълум қилгани ҳақда хабар қилинган эди.